Яқинда Twitter ижтимоий тармоғида
қанақа қилиб, текин, кредит карточкасиз Apple ID очиш мумкинлиги ҳақида мавзу
бўлганди. Google амакининг ёрдами билан ушбу муаммога ҳам чек қўйдик, ечимини
топдик. http://icupertino.ru сайтида бу
борада жуда осон қўлланма берилган экан. Кўпчиликни ушбу савол қизиқтиришини
билган ҳолда, бу тўғрисидаги қўлланмани Сиз билан ўртоқлашишни лозим топдим.
Сабаби бугунги кунда кўпчилик юртдошларимиз Apple компанияси маҳсулотларидан
фойдаланишмоқда ва iPad-у iPhone’лардан фойдаланиш вақтида бизга Apple ID жуда ҳам
керак бўлади.
Аслида Apple ID очиш текин. Лекин aplle.com
сайтидан рўйхатдан ўтиш вақтида якунда Сиздан кредит карточка (Visa Card, Master
Card) рақамини сўрайди. Кўпчилик айнан мана шу жойга келганда “ожиз” қолади.
Қуйидаги усулда Сиз кредит карточкасиз Apple ID очишингиз мумкин.
Кредит карточкасиз Apple ID очишимиз
учун бизга қуйидагилар керак бўлади:
1. Интернетга боғланган компьютер
ёки ноутбук
2. iTunes дастури (http://www.apple.com/itunes/download/)
1-қадам.
Энг аввало iTunes дастурини ишга туширамиз ва iTunes Store бўлимидаги App Store
саҳифасини танлаймиз.
2-қадам. Энди исталган бепул дастурлардан бирини танлаймиз ва “Бесплатно” тугмасини босамиз.
Диққат қилинг! Ушбу қадам бажарилиши шарт
бўлган ҳаракат бўлиб, буни бажармасдан кредит карточкасиз Apple ID оча
олмаймиз.
3-қадам. Шундан сўнг бизда қуйидагича ойна пайдо бўлади. Бунда Сиздан Apple ID ва пароль сўрайди. Биз эса “Создать Apple ID” деган жойни танлаймиз.
4-қадам. Кейин “Добро пожаловать в iTunes Store” ойнаси очилади. Биз “Продолжить” тугмасини босамиз. Шундан сўнг бизга яна бир ойна очилади ва унга “ҳамма шартинга розиман-эй” деган жойига белги қўйиб, “Принять” тугмасини босамиз.
5-қадам. Пайдо бўлган ойнага ўз маълумотларимизни киритамиз. E-mail қисмига ишлайдиган E-mail манзилини киритишимиз зарур, чунки рўйхатдан ўтишни тасдиқлаш учун хат келади.
6-қадам. Кейинги қадамда бизга тўлов карталарини кўрсатиш зарур бўлган ойна очилади. Биз бу ерда “Нет” тугмасини танлаймиз ва пастдаги “Создать Apple ID” тугмасини босамиз.
Шу билан Apple ID очиш миссияси
якунланди. Бундан кейин почтангизга келган хатни тасдиқлашингиз қолади холос.
Сизни муваффақиятли рўйхатдан
ўтганингиз билан табриклайман! Ана энди бемалол Apple ID хизматидан
фойдаланишингиз мумкин. Омад!
Apple ID nima o'zi u? Nima uchun bizga kerak bo'ladi u?
ОтветитьУдалить