Кеча
2013/2014 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар
берган эдим. Кўпчилик қайси ОТМга нечта квота ажратилганлиги ҳақида савол
бергандан сўнг, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим.
Олдин айтганимдек, 2013 йил
11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида
Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги
қарорга имзо чекди.
Ушбу
қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб
берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56
607 нафар талаба қабул қилинади. Бу ўтган йилги билан бир хил. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 37 487 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади.
Қабул
квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди:
1.
Тошкент давлат техника
университети — 2530 нафар
2.
Тошкент ахборот технологиялари университети
(филиаллари билан) — 2255 нафар
3.
Тошкент давлат аграр
университети (филиали билан) — 1950 нафар
4.
Қорақалпоқ давлат
университети — 1825 нафар
5.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт
институти — 1685 нафар
Комментариев нет:
Отправить комментарий