“Ҳолва деган билан, оғиз чучимайди”
(“Бу эпиграф”, – муаллиф изоҳи)
Яқинда иш билан “Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди.
Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган “Трастбанк” хусусий
очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди. Умуман олганда ушбу
тошлавҳа суратини илгари интернет орқали ҳам бир неча марта
кўргандим.
Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча
кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ва истеҳзоларимизни изҳор этамиз-у, лекин ўша хатоларни
тўғирлаш учун аниқ амалий ҳаракат қилиб кўрмаймиз. Мана шундай
кайфиятни ўзгартириш вақти келмадимикин деган ўйда, мазкур тошлавҳани ўзгартириш учун уриниб кўришга аҳд қилдим. Бу ишнинг натижаси қандай бўлиши ҳали ўзимга ҳам қоронғу эди.
Хўш, ишни нимадан
бошлаш керак? Аввало банк маъмуриятига хабар қилиш керак. Қандай усулда? Бундай вазиятларда оғзаки ёки телефон орқали хабар бериш кифоя бўлмаслиги мумкин. “Хўп, қиламиз” дейилган билан, аммо натижа бўлиши даргумон. Энг самарали
йўли – ёзма мурожаат қилиш!
Хуллас, ё устидан, ё
остидан дея, “Трастбанк” бошқарув раисига хат ёздим. Мана ўша хат матни (Эксперт таҳририда):
“Трастбанк” хусусий
очиқ акциядорлик биржа банки бошқарув раиси Ш.Р.ХАДЖИЗАДАЕВга
Ҳурматли Шерзод Рафатович!
Аввало, шуни алоҳида қайд этиш керакки, “Трастбанк” ХОАББ
юртимизда фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ банклар орасида ўз нуфузига эга бўлган, шунингдек,
мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келаётган барқарор банкларимиздан бири ҳисобланади. 2013 йилда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банки фаолиятини баҳолаб, унинг узоқ муддатли дефольт эмитент рейтингларини “Барқарор” прогноз кўрсаткичларида қайта эътироф этгани ҳам ана шундан далолатдир.
Шундай бўлса-да, банк
фаолиятининг айрим жиҳатлари бўйича ўз таклифимни Сизга юборишни ният қилдим.
Гап шундаки, “Трастбанк”
ХОАББнинг бош офисига кираверишдаги банк номи ёзилган тошлавҳада банк номининг ўзбек тили лотин алифбосида ёзилган қисмида, минг таасуфки, жиддий имловий хатоларга йўл қўйилган. Ушбу тошлавҳадаги ёзув бир неча йиллардан буён турибди ва мазкур лавҳанинг расми интернетдаги бир қанча ижтимоий тармоқларда (Facebook, Twitter ва ҳ.к.) муҳокама ҳам қилинган. Ачинарлиси, ушбу муҳокамаларда банк номига кўплаб салбий ва танқидий фикрлар баён қилинган. Лекин ҳалигача бу хатолик бартараф этилмагани мени бироз ҳайрон қолдирмоқда.
Ўйлайманки, Республикамизда
нуфузли банк номига даъвогарлик қилаётган «Трастбанк»дек муассасада саводхонлик билан боғлиқ бундайин яққол хатоликни мавжуд бўлиши, бунинг устига ушбу хатолик мажозий маънода банкнинг юзини белгилаб турган тошлавҳада акс этгани ачинарли ҳолат. Ахир мижозларда банкнинг сифатли ва бехато
фаолиятига бўлган ички ишонч, мана шундай ташқи атрибутлар билан ҳам белгиланади. Қолаверса, “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 7-моддасида давлат тили расмий
амал қиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилиши белгилаб қўйилган.
Мазкур хатим
натижасида тошлавҳадаги имловий хатолар тез фурсатда тўғирланишига умид билдириб,
Сизга чексиз ҳурмат билан,
фуқаро Худайбердиев Хушнуд Ғайратович.
Манзил: ************
Телефон: +998-9******
E-mail: xushnud_x@mail.ru
Илова: тошлавҳадаги имловий хатолар матни (1 варақ) ва унинг фотосурати (1та фотосурат).
|
Илова
Тошлавҳадаги ёзув:
HUSUSIY OCHIK
AKTSIYADORLIK
BIRJA
BANKI
TRASTBANK
Имловий
хатолар билан ёзилган сўзлар:
|
Сўнг 9 апрель куни
хатни, иловани ва фотосуратни (чоп этилган ҳолатда) “Трастбанк” биносига олиб бориб, девонхонага топширдим.
18 апрель куни, яъни
орадан 9 кун ўтиб, телефоним жиринглади. Жавоб бердим. Билдимки, қўнғироқ қилган инсон шахсан “Трастбанк” Бошқарув раиси Хаджизадаев Шерзод Рафатович экан.
— Бизга хат юборган
экансиз, ушбу масала юзасидан телефон қилаётгандим. Агар имкониятингиз бўлса, Сиз билан кўришмоқчи эдим, - деган гапларини
эшитиб, бажонудил ушбу таклифни қабул қилишимни билдирдим. Эртаси куни учрашишга
келишдик.
Келишилган вақтда “Трастбанк”га бордим ва у ерда Бошқарув раиси Шерзод Рафатович билан кўришдик. Мени
илиқ кутиб олдилар. Анчагина суҳбатлашдик. Суҳбат давомида мени чақиришларидан мақсад, аввало банк номидан ва шахсан
ўзларининг номидан миннатдорчилик билдириш, банкнинг имиджини ўйлаб, қимматли вақтини аямасдан хат ёзган инсон, яъни
банкнинг дўсти билан (сўзлар аслидан ўзгартирилмади) яқиндан танишиш эканлигини
билдирдилар. Шунингдек, ушбу хат юзасидан махсус йиғилиш қилинганлиги ва хатони тезда бартараф этиш лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар
берилганини таъкидладилар. Шу ва шунга ўхшаш мавзуларда ярим соатга яқин суҳбат қурдик. Эътиборли жиҳати, Шерзод Рафатович миннатдорчилик белгиси сифатида “Трастбанк” номидан
эсдалик пакетини совға қилдилар. Пакетда “Трастбанк” белгиси
туширилган блокнот, ручка, стол тақвими, банк ҳақидаги маълумотлар жамланган брошюра ва ҳ.к.лар бор эди. Шу билан мазмунли суҳбатимиз ўз ниҳоясига етди. ОАВ тили билан айтганда, суҳбат якунида “самимий ва дўстона қабул учун” миннатдорчилик
билдирдим.
Ростини айтсам, воқеалар ривожи бундай бўлишини умуман кутмагандим. Катта
бир банкнинг раисини шахсан ўзи телефон қилиб (бирон ўринбосари орқали чақиртирса ҳам бўларди), ўзи кутиб олиб, миннатдорчилик билдириб, ҳурмат бажо келтирганлари таҳсинга сазовор. Гап берилган эсдалик совғасида ҳам эмас. Чунки бошиданоқ мен бирон манфаат кўзламаганман. Гап муносабатда. Гап қилинган эътиборда. Гап самимийликда.
Яна ҳам қувонарли томони ва энг асосийси тез
кунларда банк олдидаги ўша тошлавҳа тўғирланди. Бугун атайин бориб, яна суратга олиб келдим. Эсдалик сифатида. Қачонлардир мана шу тошлавҳадаги имловий хатолар менинг ташаббусим билан тўғирланган деб эслаб юраман.
Кўриб турибсиз, “ҳаракат қилса, ғўрадан ҳолва битади”. Ушбу, айтиш
жоиз бўлса, дастлабки муваффақиятдан руҳланиб, бундай ҳаракатни яна давом эттиришга қарор қилдим. Асосий мақсадим, ўзбек тилига бўлган эътибор
ва ҳурматни янада мустаҳкамлаш. Техник ёки бошқа сабабларга кўра йўл қўйилган имловий хатоларни тўғирлашга ўз ҳиссамни қўшиш.
Хўш, Сиз-чи, Сиз? Сиз ҳам шундай хайрли ишга қўшилмайсизми?
Тез фурсатда, Кун.уз
сайти билан ҳамкорликда мазкур йўналишда бир
ижтимоий акцияни бошлаш арафасидамиз. Умид қиламанки, юртдошларимиз орасида ушбу акцияда иштирок этиш
истагини билдирадиганлар кўплаб топилади.
Қойил, гап йўқ! Бўларкану )))
ОтветитьУдалитьЭтот комментарий был удален автором.
ОтветитьУдалитьЎша банкнинг ишчилари хато борлигини билмаган эканда ачинарли ҳол.
ОтветитьУдалитьAka gap yo'q. Yurtimizda sizdek insonlar ko'payishini tilab qolaman.
ОтветитьУдалитьXushnudbek, ажойиб! Салгина "эслатма". "Давлат тили ҳақида"ги қонундан кўчирма келтирибсиз, "Трастбанк"нинг тошлавҳаларидаги хатоларни тўғри кўрсатибсиз-у, аммо фамилиянгизни эсдан чиқарибсиз-да. Ўзбек адабий тилида "Xudayberdi" деган сўз (исм) йўқ, "Худойберди" бор. Чунки нафақат ташкилотларнинг "сифатли ва бехато фаолиятига бўлган ички ишонч... ташқи атрибутлар билан... белгиланади", айни пайтда бундай баҳоланишдан одамлар ҳам истисно эмас. Ишларингизга омад. Лекин гап йўқ, шу хабар сабаб бошқа хабарларингизни ҳам ўқиб чиқдим. Омад!!!
ОтветитьУдалитьИмло қоидалари бўйича исм-фамилиялар бироз ўзгача белгиланади. Яъниким, исм-фамилияни ёзаётганда паспорт бўйича ёзиш керак. Менинг паспортимда фамилиям "ХудАйбердиев" ёзилган. Шу сабабли расмий манбаларда "ХудАйбердиев" ёзишга мажбурман.
УдалитьЭтиборингиз учун барибир раҳмат!
Этибормас Хушнудбек,Эътибор булади. Анча йиллардан бери шунга ухшаш хатоликларни куриб, нахотки хеч ким бу нарсага эЪтибор бермаса хамда назорат килмаса деб юрардим. Молодец)))
УдалитьAssalomu alaykum. Talashmila, yaxshisi yordam berselachi.
Удалитьyana bir ma`lumot kecha o`qib qoldim
--------------------------
ЎЗБЕК ИСМЛАРИ
Ёшлигимдан энам, ота-онам, амма-ю, холам, тоғалар-у, амакиларим, қисқаси жамики қариндошларим мени Шокир, дадамни Зокир деб чақиришади (кимдир ака сўзи, кимдир ука сўзини қўшиб, албатта).
Йиллар ўтиб, паспорт олдим. Қарасам, мени Шакир Закирович Далимов, деб ёзиб қўйишибди. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрадим.
- Метрикангда қандай ёзилган бўлса, шундай ёздик, - тушунтириш беришди менга.
Орадан яна йиллар ўтди.
1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди.
Ҳарбий хизматимни 1992 йили Ўзбекистонга ўтказишим билан, гарчи расмий ҳужжатларда паспортимда ёзилган каби қайд этилса-да, исмимни Шокир Зокирович Долимов, деб ёзадиган, атрофдагиларга ўзимни шундай таништирадиган бўлдим. Зеро, менга бундай ҳуқуқни юқорида зикр этилган Қонун беради. Унда: «15-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар», - дейилган.
https://www.facebook.com/groups/438868872860349/permalink/465383443542225/
Дарвоқе, "Трастбанк" танқиддан хулоса чиқарибди...
ОтветитьУдалитьJamiyatda Sizdek FAOL yoshlar ko'payishi millat kelajagining buyuk bo'lishida yana bir ishonchni bildiradi, charchamang, ishlaringizga omad
ОтветитьУдалитьYahshi va hayrli ishni boshlagansiz. Sizga omad! Shunday holat Toshkentimiz faxri bulgan metroning ikki Oybek va Kosmonovtlar bekatida ham mavjud edi, ya'ni buyuk bobokalonimiz Alisher Navoi nomlari Aliusher Navoi deb xato yozilgan edi. Bir necha marta og'zaki murojatlarga qaramasdan tug'irlanmagan edi. Og'zaki murojat bilan Metro boshqarmasigacha borilgan lekin natija bulmagan edi. Agar endi tug'irlashmagan bulishsa.
ОтветитьУдалитьShu yozuvni o'zgartirilgan, o'zgartirilmaganini qanday bilsak bo'ladi? Tekshirish imkoniyatingiz bormi? Agar hali o'zgartirilmagan bo'lsa, rasmga olishni ilojini qila olasizmi?
УдалитьAlisher Navoiy bo`ladi, oxirida 'y' ham bor
УдалитьQoyil, gap yo'q Xushnud aka! Bir ikki kun avval aynan shu haqida kun.uzda maqola o'qigandim, va bugun sizni bu ishga jur'at qilganingizni blogingizda o'qib chiqib bildim! O'zingiz aytganizdek faqatgina gapiribgina qolmasdan nimadir qilinishi kerek, jamiyatga hayotiy va amaliy foydamiz tegishi kerek! Siz keltirgan misol keyinchalik ko'plab shunday xatoliklarni to'g'irlanishiga olinib kelsa ne ajab, o'qish va shaxsiy ishlaringizda, va bloglaringizga omad!
ОтветитьУдалитьХушнудбек, аслида бу қилган ишингиз кичик иш эмас. Сиз таҳсинга лойиқ иш қилгансиз. Зеро, одамларнинг кўплари ўз тилига, ўз юрти манфаатларига бепарво бўлиб юрган бир пайтда, савобли ишни амалга оширибсиз. Аллоҳ ажрингизни берсин. Юртимизда сиздек жонкуяр, фидокор инсонлар кўпаяверсин!
ОтветитьУдалитьҲурмат билан Алишер
Zakovatdagini baribir to'g'rilashmabdi lekin))
ОтветитьУдалитьDavom eting, ishlaringizga omad!
ОтветитьУдалитьZo'r ish qilibsiz. Qoyil.
ОтветитьУдалитьp.s. Adashmasam xatingizdagi "taasuf" so'zi ham "taassuf" deb yoziladi.
hurmat bilan
Odil
Barakalla. Bizga o'rnak bo'ldi. Ba'zan yaxshi ishlarni boshqalarga o'rnak bo'lishi uchun oshkora qilgan ham yaxshi. Omadingizni bersin.
ОтветитьУдалить"Имло қоидалари бўйича исм-фамилиялар бироз ўзгача белгиланади. Яъниким, исм-фамилияни ёзаётганда паспорт бўйича ёзиш керак. Менинг паспортимда фамилиям "ХудАйбердиев" ёзилган. Шу сабабли расмий манбаларда "ХудАйбердиев" ёзишга мажбурман".
ОтветитьУдалитьСиз юристсиз, Хушнудбек, бинобарин, фуқаролик қонунчилигида исм-фамилияларга ўзгартириш киритиш имконияти борлигини яхши биласиз. Қолаверса, паспорт баҳона, холос. Чунки ҳалиям Тохтаев (асли Тўхтаев), Тойчиев (асли Тўйчиев), Иргашев (асли Эргашев), Караев (асли Қораев) сингари минглаб тилимизга (ҳам шаънимизга) бегона фамилиялар изғиб юрибди. Исми бу фамилиялардан олдин (ёки кейин) келгувчилар ҳам яккаш бир важ-карсонни рўкач қиладилар: "Паспортимда шунақа!". "Трастбанк"нинг паспортида ҳам (балки лицензия дейилар), ким билади, балки "ochik", "hususiy" деган сўзлар бордир, лекин улар журъат қилибдилар, отасига раҳмат!
Паспортдаги фамилияни ўзгартириш билан, банк олдидаги тошлавҳани ўзгартириш фарқи бор. Фамилия ўзгаргач, яна ўзгариши керак бўлган асосий ҳужжатлар бор. Ҳуқуқий оқибатлари кўп бунинг. Эътиборингиз учун раҳмат.
УдалитьЭтот комментарий был удален автором.
ОтветитьУдалитьMenda bir savol bor.
ОтветитьУдалитьImlo qoidalarida haqiqatdan ham "Ц" xarfi har doim "S" ga aylanishi aytilganmi? Dalil bormi bunga?
Meni bilishimcha "Ц" xarfi so'zning faqat birinchi xarfi bo'lgandagina "S"ga aylanadi, qolgan barcha holatlarda "ts" xarf birikmasiga o'zgaradi.
Adashayotgan bo'lsam uzr so'rayman. Hammani foydasi uchun aniqlik kiritmoqchiman holos.
Этот комментарий был удален автором.
УдалитьЦ грофемаси қатнашган сўзларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида қай тарзда ёзилиши аниқ белгилаб қўйилган, демак, доим "S"га айланади, дейиш хато
УдалитьMening yuqoridagi savolimga javob yo'qmi?
ОтветитьУдалитьO'zbek tilining Asosiy Imlo Qoidalarida "офицер" ва "федерация" сўзлари тегишли тартибда "ofitser" va "federatsiya" деб ёзилган.
http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=1625271#1625304
Менимча бу ўзгартириш билан Банкни бекорга овора қилгансиз.
Ц ҳарфининг имлосига қуйидагича амал қилинади:
Удалить1) Агарда Ц сўз бошида келса "S" ёзилади - Sirk, Sirkul
2) Агарда сўз ўртасида, унли ҳарфдан кейин келса "ts" ёзилади - militsiya, aviatsiya
3) Агарда сўз ўртасида, ундош ҳарфдан кейин келса "s" ёзилади - aksiya, pinset
Катта раҳмат, шубҳа қилганим учун узр сўрайман.
УдалитьБитта илтимос, қайси ҳужжатда кўрса бўлади, айтвора олмайсизми?
Xushnudbek, avvalo rahmat, shunday tashabbuskor va ezgu ish uchun.
ОтветитьУдалитьKo'pchilik tushum va qaratgich kelishigining farqiga borishmaydi, Afsuski, Sizning "Trastbank"ga yozgan xatingizda ham shunday xatolar bor ekan.
Assalomu alaykum.
УдалитьAynan qaysi joyida ekanligini ham aytsangiz, kelajakda ushbu xatolarni qaytarmaslikka harakat qilardim. Rahmat.
Assalomu alaykum.
УдалитьXushnudbek, savolingiz ancha vaqt javobsiz qolibdi, uzr.
"...яққол хатоликни мавжуд бўлиши"-(4-abzats 2-qator);
adashmasam "...тўғирланишига умид билдириб" ham xato yozilgan: to'girlash emas to'g'rilash bo'ladi.
Ochiqlik uchun rahmat!
Samimiyat bilan Men! :)
1-e'tirozingiz o'rinli. Bundan so'ng inobatga olaman.
Удалить2-e'tiroz haqida allaqachon aytishdi. Uni ham nazardan chetda qoldirmaslikka harakat qilaman bundan so'ng.
Rahmat, e'tibor uchun.
Hurmatli Xushnudbek Xudayberdiyev! Avvalo Assalomu Alaykum! Sizga bir e`tirozim bor, xatingizdagi "дефольт" so`zini qanday tushunsa bo`ladi! Bu so`z o`zbek tiliga ruscha "дефолт",rus tiliga esa inglizcha "default" so`zidan kelgan. Meni bir savol qiynaydi, sizning xatingizdagi so`z nafaqat o`zbek, balki rus orfografiyasiga ham to`g`ri kelmaydi. Bunday ko`rinishdagi xatolarni sizdek huquqshunos kadrlar qilishi aqlga sig`maydi. O`ylaymanki bu xatolarni boshqa takrorlamaysiz!
ОтветитьУдалить