29 апр. 2013 г.

"Ҳаёт учун!" хайрия футбол шоуси фотошарҳи (1-қисм)

2-қисм
3-қисм

25 апрель куни "Бунёдкор" стадионида "Ўзбекистон маданияти ва санъати" форуми жамғармаси, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан “Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси ташкиллаштирилди. Ушбу футбол баҳсига 34 минга яқин мухлис ташриф буюрди. Айтиш жоизки, мазкур тадбир иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган йили "Жар" стадионида худди шундай хайрия футбол ўйини илк маротаба ўтказилганди. Ўтган йилги тадбирдан фотошарҳи: 1-қисм || 2-қисм

Ўтган йилги анъанадан четлашмаган ҳолда, мазкур йили ҳам Сизларга "Ҳаёт учун" хайрия футбол шоусидан фотошарҳ тайёрлашга ҳаракат қилдим. Фотошарҳда Сардор Анваров томонидан олинган суратлардан фойдаланилган.


 Хайрия футбол ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтди
"Бунёдкор" стадиони нақадар чиройли! Айниқса пастроқдан қараганда... )))

Катта экранда "Ҳаёт учун!"
Стадион мухлислар билан деярли тўлди


Стадионнинг яна бир чиройли панорамаси
Стадион узра ўрнатилган "паук" камера


Ўша куни стадионга 34 минга яқин мухлис ташриф буюрди

 
"Келажак овози" жамоасини қўллаб-қувватлаб турган мухлислар сектори
Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги фан-клуб ҳам тиним билмади
Мухлислар завқланиб ўйинни томоша қилишди
Ўйин вақтида майдонда "тўлқин" ҳосил қилинди
Мухлисалар...

Мухлисалар...

Хайрия футбол ўйинида 4та жамоа иштирок этди



Эстрада гуруҳларидан ташкил топган "Тинғир-тинғирлар" жамоаси
Қўшиқчилардан ташкил топган "Ҳонандалар" жамоаси

Актёрлардан ташкил топган "Ҳижолат" жамоаси
"Келажак овози" ЁТМ фаолларидан ташкил топган "Келажак овози" жамоаси

Жамоалар ўйиндан олдин кийиниш хонасида
"Келажак овози" жамоаси

"Ҳижолат" жамоаси

"Тинғир-тинғирлар жамоаси

 Дастлабки ўйинда "Келажак овози" ҳамда "Тинғир-тинғирлар" жамоаси куч синашди

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

"Тинғир-тинғирлар" жамоаси ўйиндан олдин ўзига хос доира ҳосил қилишди

Иккинчи қаватда ҳақиқий "жанг"!

Павел Бугало учун бунақа вазиятлар чикора!

"Келажак овози" жамоаси мураббийлари ўйинни муҳокама қилишмоқда

Бунақа расмлар камдан-кам олинади лекин! Тўпни туришини қаранг! )))

Асосий вақтда ҳисоб очилмади ва пенальтилар сериясига навбат берилди. Дарвозаларда - Павел Бугало ҳамда Мурод Зуҳуров


Жамоалар пенальтиларни диққат билан кузатишмоқда

Мурод Зуҳуров берилган зарбани бартараф эта олмади

Павел Бугало эса аксинча, зарбани қайтарди

Мурод Зуҳуров яна бир бор ожиз қолган ҳолат
Пенальтилар сериясида "Келажак овози" ғалаба қозонди ва Бугалога қаҳрамонлиги учун қубба тўн кийдиришди 

Танаффус пайтида:

 
Гулнора Каримова табассум қилганча тадбирни кузатди
Шаҳзода қўшиқ айтди


Шукрулло Исроилов интервью берди
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Нилуфар Сотиболдиевалар бошловчилик қилишди
Игнатий Нестеров паспорт учун расмга тушди )))



Давоми бор...


Комментариев нет:

Отправить комментарий