2013
йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига
қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Мазкур
Низом Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш қоидаларини
аниқлаштирган ва аввал амалда бўлган тартибларга бир қанча ўзгартиришлар киритган.
Жорий
йилдан бошлаб Банк-молия Академияси магистратурасига қабул қилишда ёш цензи
белгиланди. Эндиликда 35 ёшдан ошганлар мазкур даргоҳга ҳужжат топшира олмайди.
Шунингдек,
ўқиш муддати ҳам ўзгарди. Маълумотларга кўра, илгари Банк-молия Академияси
магистратурасида ўқиш муддати 14 ой давом этган. Низомга кўра ўқиш муддати 2 йил
этиб белгиланди.
МУАЛЛИФ ИЗОҲИ:
Мазкур ўзгартириш Банк-молия Академияси магистратураси ўқув тизимини амалдаги қонунчиликка мослаш мақсадида қилингани таҳмин қилиш мумкин. Сабаби, 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллик дастурига биноан магистратурада ўқиш камида икки йил давом этиши лозим.
“Магистратура аниқ
мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий
таълимдир”.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, 14-модда.
“Магистратура аниқ
мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат
негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир”.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури.
Академия магистратурасига кириш учун ҳужжатлар 1 августдан 31 августгача қабул қилинади.
Академия
магистратурасига кириш имтиҳонлари тест кўринишида ўтказилади ва Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ташкил қилинади.
Тест
синовлари 3 та фандан: «Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси
ва амалиёти асослари», «Мутахассислик фани», «Инглиз тили» фанларидан
ўтказилади.
МУАЛЛИФ ИЗОҲИ:
Низомнинг мазкур бандидан кўриш мумкинки, тест синовларида фақат инглиз тили фани бўйича ўтказилади. Қолган хорижий тиллар, масалан, француз, немис тиллари бўйича тест синовлари бўлмайди. Бакалавр босқичида айнан мана шу тилларда таҳсил олганлар учун инглиз тилини ўрганишни маслаҳат берамиз.
Кириш
тест синовлари бўйича номзодларнинг максимал балли 200 баллни ташкил қилади ва
ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:
«Демократик
давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва ама- лиёти асослари» фани бўйича
— 0 баллдан 50 баллгача;
«Инглиз
тили» фани бўйича — 0 баллдан 50 баллгача;
«Мутахассислик
фани» фани бўйича — 0 баллдан 100 баллгача.
Халқаро
тест бўйича инглиз тилида IELTS (International English Language Testing System)
ёки TOEFL (Test of English as a Foreign Language) имтиҳон топширган ва амалдаги
IELTS сертификати бўйича камида 5.0 баллга ёки ушбу баллнинг эквивалентига тенг
бўлган TOEFL сертификатига эга бўлган номзодлар «Инглиз тили» фани бўйича кириш
тест синовларини топширишдан озод этилади. Ушбу номзодларга «Инглиз тили»
фанидан максимал 50 балл ҳисобланади.
Белгиланган
тартибда GMAT (The Graduate Management Admission Test — бизнес мактабларида
муваффақиятли ўқиш имкониятларини аниқ- лаш учун стандартлаштирилган тест)
тизимида камида умумий 500 баллик амалдаги сертификатга эга бўлган номзодлар
«Мутахассислик фани» ва «Инглиз тили» фанларидан кириш тест синовларини
топширишдан озод этиладилар. Ушбу номзодларга «Мутахассислик фани» ва «Инглиз
тили» фанлари бўйича максимал 150 балл ҳисобланади.
Кириш
тест синовлари бўйича максимал 200 баллнинг 25 фоизидан кам балл тўплаган
номзодлар қабул қилинмайди.
Кириш
тест синовлари 10 сентябрь куни ўтказилади.
МУАЛЛИФ ИЗОҲИ:
Мазкур Низом жорий йилнинг 16 сентябрь куни тасдиқлангани эвазига, мазкур ўқув йилида тест синовлари истисно тарзида 10 сентябрда эмас, балки эртага, яъни 25 сентябрда, Турин Политехника Университетида ўтказилиши режалаштирилган экан. Бу ҳақида Академиянинг расмий сайтида хабар берилган.
Бошқа
шаҳарлардан келган тингловчиларга иш жойига бориш ва қайтиш йўл харажатлари
ҳамда меҳмонхонада (турар жой)да яшаш ҳаражатлари уларни жўнатган вазирликлар
ва бошқа ташкилотлар томонидан қопланади.
Шунингдек,
Банк-молия Академияси академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун
тавсия этилиши мумкин бўлган лавозимлар рўйхати ҳам Низомга илова қилинган
бўлиб, унга кўра 4 та соҳада фаолият олиб бораётган ходимларгина Академия
магистратурасига ҳужжат топшира олади. Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги манзил
орқали танишишингиз мумкин.
Эндиликда
2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим
муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом Банк-молия
Академияси учун амал қилмайди. Аввалроқ ушбу Низом Тошкент давлат юридик
университети учун амал қилмаслиги ва университет учун алоҳида Низом ишлаб
чиқилганлиги ҳақида хабар берган эдим. Ўйлашимча, бора-бора, ҳар бир олийгоҳда
(ёки бир хил мутахассисликлар бўйича) ўзининг алоҳида магистратурага қабул
қилиш Низоми ишлаб чиқилса керак. Бунда соҳанинг ўзига хосликлари инобатга
олиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Айниқса, тезроқ барча ОТМлар магистратураларига
кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган қилиш зарур.
Менимча, бунинг фойдаси катта бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий