Яқинда блогимда
ОТМларда 1 сентябрдан
тўлов-контракт
суммаси ошганлиги
ҳақида хабар қолдирган эдим. Ўша хабарга
шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларга
қўшимча енгилликлар ҳақидаги маълумотни ҳам илова қилгандим. Мазкур иловада Ўзбекистон маданияти ва санъати
форуми жамғармаси ҳамда “Меҳр нури” жамғармалари томонидан эълон қилинган “Таълим
грантлари” дастури
ҳақида ҳам сўз юритилган. Хабарнинг мазкур қисмига, кичик, баъзилар учун эса катта ўзгартириш киритаман:
“Таълим
грантлари” дастурига 1-курслар ҳам ҳужжат
топширса бўлади!!!
Блогимда эълон қилинган хабарда
мазкур йилдан бошлаб “Таълим грантлари” дастури 1-курсларга татбиқ этилмаслиги
ҳақида ёзган эдим ва бу
кўпчиликда қизиқиш уйғотгани ҳамда мазкур йилда шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ҳафсаласини пир қилгани маълум бўлди. Янада аниқроқ айтадиган
бўлсак, Твиттерда
дўстимиз Мақсад Зоҳидов таъкидлаганидек,
бу хабар “Меҳр нури” жамғармасида норозиликни
ҳам уйғотган.
Кеча жамғарма вакили билан бўлиб ўтган суҳбатни батафсил ёзиб ўтирмайман,
шунчаки кичкина
изоҳ бермоқчи эдимки, мазкур
хабарни Фонд Форумнинг расмий сайтидаги мақоладан олган эдим.
Ўзбекча хабардан скриншот |
Русча хабардан скриншот |
Ҳеч қиси йўқ, асосийси хатолик ўз вақтида тўғриланди. Ҳужжатлар топшириш
муддати 5 сентябргача
ва умид қиламизки, 1-курсга шартнома асосида
қабул қилинган талабалар
бемалол ҳужжатларни йиғишга ва топширишга улгуришади.
Демак, шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг!
Гап келганда, грант олиш билан боғлиқ кўпчиликни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб бериб кетсам.
“Меҳр нури” жамғармасининг расмий сайтида грантга
номзодлар топшириши
лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати
келтирилган. Ундаги баъзи ҳужжатларни мазкур йилда 1-курсга қабул қилинган талабалар
топшира олмайди. Ўша ҳужжатлар ўрнига қуйидаги аналогдаги
ҳужжатлар топширилиши керак:
1. Талаба
олий ўқув юртида таълим
олиши ҳақида
деканатдан маълумотнома;
Мазкур маълумотнома фақат юқори курс талабаларига берилади. Унинг ўрнига 1-курс талабалари ОТМ қабул комиссиясидан ўзи тўплаган балли ва ўтиш балли
кўрсатилган маълумотномани олиши
керак.
2. Рейтинг
дафтарчаси нусхаси.
Ўз-ўзидан тушунарлики, мазкур ҳужжатни ҳам олиш имконияти йўқ 1-курсларда.
Шу сабабли, унинг ўрнига ОТМгача таҳсил олган ўқув муассасаси (мактаб, лицей, коллеж) томонидан
берилган диплом ва баҳолар ёзилган иловасининг нусхасини топширишлари лозим.
3. Тавсиянома.
Тавсиянома одатда талаба таҳсил олаётган
ОТМ профессор-ўқитувчилари ва раҳбарларидан олинар эди. 1-курсга қабул қилинганлар эса ОТМгача таҳсил олган ўқув муассасаси (мактаб, лицей, коллеж) профессор-ўқитувчилари ва раҳбарларидан олишса жоиз бўлади.
“Таълим гранти”ни олиш бўйича янада тўлиқ маълумотларни
“Меҳр нури” жамғармасининг расмий сайтидан ёки 239-27-86, 239-2787 телефон рақамларидан (код: 998 71) олишингиз мумкин.
Барчага омад!
Комментариев нет:
Отправить комментарий