Ҳурматли дўстлар!
Хабарингиз борми, йўқми, хуллас, ўзбек
тилида блог юритадиганлар ўртасида чемпионат ўтказиш борасида таклиф бергандим.
Ушбу таклиф бўйича бир қанча фикрлар
билдирилди. Барча фикрларни ўрганиб чиққан ҳолда, ҳозирча қуйидаги хулосага келдик.
Чемпионатни бошлашдан олдин, тайёргарлик
ва ўзига хос машғулот ўтказиш мақсадида дастлабки босқичда “ЎзБлоггерлар эстафетаси” ўтказамиз.
Эстафета қуйидаги кўринишда ўтади:
1. Дастлаб
ушбу лойиҳада қатнашиш истагини билдирган ЎзБлоггерларнинг умумий рўйхатини тузиб оламиз.
Лойиҳада ўзбек тилида блог юритадиган барча инсонлар иштирок этиши мумкин.
2. Танлаб
олинган йўналиш бўйича эстафетани кимдир бошлайди ва мақоласининг сўнгида
эстафета таёқчасини рўйхатдаги исталган Блоггерга узатади.
Масалан: эстафетани мен
бошлаб бераман ва мақолам сўнгида энди навбат Темур Аъзамга дейман. Темур мақола
ёзиб, Диёрга навбатни беради, Диёр Муҳримга ва ҳ.к.
3. Эстафета
таёқчаси олинган кундан, ўз мақоласини ёзиш учун максимум 4 кун вақт берилади.
4. Энди
масаланинг бир томонига диққат қилсак. Иштирокчилар сони кўп бўлишини ижобий таҳмин
қилган ҳолда айтиш мумкинки,
эстафета узоққа чўзилиб кетади.
Яъни, таҳминан 20 киши деб олсак, унда эстафета 2 ойдан кўпроқ вақтга чўзилиб кетиши мумкин. Шу сабабли, Темур
Аъзам таклифи билан, иштирокчиларни гуруҳларга бўлиб оламиз. Гуруҳлар 4 ёки 5 кишидан
ташкил этилади, бу хоҳловчилар сонига чамбарчас боғлиқ.
Менимча,
шу қоидалар ҳозирча етади. Қоидалар кўп мураккаб бўлиши ҳам маъқул эмас.
Эстафета йўналишини (кенгайтирилган мавзу) кейинроқ эълон қиламиз.
Демак,
диққат қилинг, ЎзБлоггерлар
эстафетасини очиқ деб эълон қиламан!!!
Унда
иштирок этишни хоҳловчилар, қуйидаги усулларда эстафетада қатнашиш истагини билдиришлари
мумкин:
1.
Ушбу блог остига - ўз блоглари манзилини ёзган ҳолда;
2.
Facebookда
ташкил этилган махус “ЎзБлоггерлар”
гуруҳи орқали;
3.
Twitterда
мени ментион қилган ҳолда ёки DM хати орқали - @xushnudbek;
4.
Менинг e-mailимга
(xushnud_x@mail.ru) мактуб йўллаш орқали.
Қадрли ЎзБлоггерлар, таклифингизни кутамиз!